Шимолий ва Марказий Америка ҳамда Кариб ҳавзаси футбол конфедерацияси (КОНКАКАФ) собиқ раҳбари Альфредо Хавит, шунингдек, Гондурас футбол федерацияси ва мамлакат собиқ президенти Рафаэль Кальехас футболга оид фаолиятдан умрбод четлатилди. Бу ҳақда ФИФА расмий сайтига таяниб, «Чемпионат» хабар бермоқда.
Бундай қарор ФИФА Ахлоқ қўмитасининг Арбитраж палатаси томонидан қабул қилинди. Иккала мансабдор аввалроқ талончилик, қаллоблик ва порахўрликда ўз айбини тан олганди.
Жумладан, Рафаэль Кальехас маркетинг ва телетрансляция бўйича ФИФА комиссияси аъзоси бўлганида 1,6 миллион доллар пора олгани таъкидланмоқда. Кальехаснинг суди 2017 йилнинг 27 январь куни, Хавитнинг суди эса 2017 йилнинг 24 март куни АҚШда бўлиб ўтади.
Маълумот учун, Рафаэль Каьлехас 2011–2015 йиллар давомида Гондурас футбол федерациясини бошқарган. Бундан ташқари, у 1990–1994 йилларда мамлакат президенти бўлган. Альфредо Хавит 2015 йилнинг май ойидан 2015 йилнинг декабрь ойига қадар КОНКАКАФ президенти лавозимида фаолият юритган.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)