Россиянинг Якутия республикасида Ил-18 самолёти ҳалокатга учради. Meduza’нинг мудофаа вазирлигига асосланиб билдирилишича, ҳалокатда самолёт йўловчиларнинг бари омон қолди.
Самолёт бортида 39 киши бор эди. Улардан 16 нафари оғир жароҳатлар билан эвакуация қилинди.
Воқеа Тикси аэродромидан 30 километр нарида рўй берди. Самолёт Канск аэродромидан режали парвозни амалга ошираётган эди.
Изоҳ (0)