Эроннинг Patris кемаси Волга-Каспий кемалар каналида музлар орасига тиқилиб қолди, деб ёзади «ТАСС».
Экипаждан ҳеч кимга зарар етгани йўқ, ёриқлар пайдо бўлмади, кемага музёрар кемалар йўналтирилди.
Ҳодиса 15 декабрь куни юз берган. аммо бу ҳақда энди маълум бўлган. Эрон кемаси юк билан Астрахандан Эроннинг Энзели портига йўл олган. Экипаж 11 кишидан иборат бўлган. Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Астрахань вилояти бўйича бошқармаси экипажни озиқ-овқат билан таъминлаган.
Волга-Каспий кема канали Россиядаги энг қадимий ва узун каналлардан биридир, у 188 км масофага чўзилган. У Астрахань портини Каспий денгизи билан бирлаштирувчи асосий сув йўли ҳисобланади.
Изоҳ (0)