А серия. Дрис Мертенс «Наполи» учун покер қайд этди, «Палермо» даҳшатли камбэкни амалга оширди
Футбол бўйича Италия А сериясида 17-турнинг марказий ўйини Туринда ўтиб, «Ювентус» Римнинг «Рома» клубини Гонсало Игуаиннинг ягона голи эвазига мағлуб этганди.
Турнинг қолган учрашувлари 18 декабрь — якшанба куни бўлиб ўтди.
Бельгиялик футболчи Дрис Мертенс «Торино»га қарши голларга бой ўйинда покер қайд этиб, жамоасининг 5:3 ҳисобидаги ғалабасини таъминлади. Қайд этиш керак, Европа Чемпионлар Лигасининг 1/8 финалида «Наполи» Мадриднинг «Реал» клуби билан тўқнаш келади.
17-турда «Интер», «Палермо» каби клублар сафарда зафар қучди. «Палермо» 2 та гол фарқи билан ортда бора туриб, якунда ғалабани илиб кета олди.
Изоҳ (0)