Иорданияда ҳарбийлар Ал-Карак шаҳрида сайёҳларга ҳужум қилган тўрт террорчини йўқ қилди, деб ёзади «Корреспондент.net» Ғарб ОАВларига таяниб.
Жангарилар шаҳардаги отишмадан сўнг салиб юришлари қатнашчиларининг қадимий қалъасига яширинди. Ҳужум натижасида ўн киши, шу жумладан, канадалик сайёҳ аёл ва тўрт полициячи ҳалок бўлди. 30 га яқин киши яраланди.
Полициячилар жангарилар бекинган жойдан худкушларнинг қуроллари ва белбоғларини мусодара қилди.
Аввалроқ ушбу ҳужумлар оқибатида ҳалок бўлганлар сони етти кишини ташкил этгани хабар берилган эди.
Изоҳ (0)