АҚШнинг Лос-Анжелес шаҳрида асли венгриялик Голливуд актрисаси Жа Жа Габор вафот этди, деб ёзади Meduza TMZ’га таяниб. Габор юрак хуружи туфайли оламдан ўтган. У 99 ёшда бўлган.
Жа Жа Габор 1917 йилда Будапештада туғилган. 1936 йилда Венгрия гўзали номини қўлга киритгач, Голливудга йўл олди, у ердаги кўзга кўринарли илк роли «Мулен Руж» (1952)даги Жейн Аврил бўлди.
Габор, шунингдек, «Лили» (1953) ва «Ёвузлик муҳри» (1958) фильмларида суратга тушган.
Актриса тўққиз марта турмуш қурган, унинг якка-ю ягона қизи Франческа Хилтон 2015 йилда вафот этган.
Изоҳ (0)