Футбол бўйича Англия Премьер-Лигасининг 17-тури Ливерпуль дербиси билан ўз якунига етади. 18 декабрь — якшанба куни мазкур турнинг 3 та ўйини ўтказилди. Бир кун муқаддам эса 6 та ўйинга якун ясалганди.
Турнинг марказий беллашуви Манчестер шаҳрида кечиб, «Сити» Лондоннинг «Арсенал» клубини қабул қилди ва иродали ғалабани қўлга киритди. Ҳисоб 5-дақиқадаёқ Тео Уолкотт томонидан очилган бўлса, иккинчи бўлида Давид Сильва ва Кевин де Брюйненинг пасларидан кейин «шаҳарликлар» ғалабани илиб кетди.
Мағлубият «Арсенал»ни ўзи учун «қадрдон» бўлган 4-ўринга тушириб юборди. «Сити» эса турнир жадвалида 2-ўринга кўтарилди. «Ливерпуль» дербида зафар қуча олса, «Сити»дан 2-поғонани тортиб олади.
Англия Премьер-Лигаси 17-тур беллашувлари 18 декабрь, якшанба
«Борнмут» — «Саутгемптон» 1:3
Голлар: Натан Аке, 6 (1:0). Райан Бертран, 14 (1:1). Жей Родригес, 48 (1:2). Жей Родригес, 85 (1:3).«Манчестер Сити» — «Арсенал» 2:1
Голлар: Тео Уолкотт, 5 (0:1). Лерой Сане, 47 (1:1). Раҳим Стерлинг, 71 (2:1).«Тоттенҳэм» — «Бёрнли» 2:1
Голлар: Эшли Барнс, 21 (0:1). Деле Алли, 27 (1:1). Денни Роуз, 71 (2:1).19 декабрь, душанба«Эвертон» — «Ливерпуль»
Изоҳ (0)