АҚШнинг сайланган президенти Дональд Трамп Хитой томонидан сув ости дронининг ушланишига изоҳ бериб ўтди. Унинг сўзларини «Ведомости» келтирмоқда.
«Хитой АҚШ ҳарбий-денгиз флотидан тадқиқот дронини ўғирлади. Улар уни халқаро сувларда тортиб олиб, Хитойга олиб кетди. Бу куракда турмайди», — деб ёзди Трамп Twitter’даги саҳифасида.
Илгарироқ Пентагон Хитойдан дронни қайтаришни талаб қилган эди. АҚШ томонининг билдиришича, Жанубий Хитой денгизи ҳудудида ХХР кемаси АҚШнинг тадқиқот кемасига яқинлашиб, дронни сувдан чиқариб олган ва олиб кетган.
Изоҳ (0)