Қандаҳорда 17 декабрь, шанба куни 6 киши номаълум кимсалар уюштирган отишма қурбони бўлди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
«Синьхуа» агентлиги манбаларига кўра, қуролли кишилар автомобилга қарата ўқ узди. Мазкур ҳужум туфайли аэропортнинг 5 нафар ходимаси ва ҳайдовчи ҳалок бўлди.
Ҳодисанинг бошқа тафсилотлари келтирилмаган. Афғонистондаги ҳеч бир террорчи гуруҳ ҳужум учун жавобгарликни зиммасига олмади.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)