Венесуэла фуқаролари мамлакат шарқида иқтисоддаги инқироз ҳолати туфайли тартибсизликлар уюштирди. Дўконлар талон-тарож қилинишига олиб келган ғалаённи бостириш учун миллий гвардия жалб этилди, дея хабар беради «Интерфакс».
Мамлакатнинг бир қатор шаҳарларида банклар алмаштириш учун пулларнинг қабул қилмаётгани норозиликларга сабаб бўлди. Олдинроқ президент Мадуро Венесуэлада энг оммалашган 100 боливар қийматидаги купюра бекор этилишини эълон қилганди. Ҳозирда уларни фақат Марказий банкда ва келгуси ҳафта сешанбасигача алмаштириш мумкин.
Марказий банкнинг барча бўлинмалари ҳам ишламаётганлиги, қолаверса, 30 миллионли аҳолининг учдан бир қисмида банкда ҳисоб рақами йўқлиги жиддий муаммоларга сабаб бўлмоқда.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)