Тошкентнинг «Бунёдкор» футбол клуби президенти этиб Шукурулло Маҳмудов тайинланди. Бу ҳақда «Championat.asia» сайти хабар берди.
Шу вақтга қадар клубга президент бўлиб келган Бедил Алимов ўз ўрнини бир вақтнинг ўзида «Ўзтрансгаз» компаниясининг раҳбари саналган Шукурулло Маҳмудовга бўшатиб берган.
Собиқ президентнинг клуб тасарруфида қолгани ёки бутунлай ишдан олингани борасида аниқ маълумот берилмаган. Клуб матбуот хизмати «Championat.asia»даги хабарга ҳозирча изоҳ бермаган.
Қайд этиш керак, яқиндагина «Бунёдкор» бош мураббийи операцияни бошидан ўтказгани маълум қилинганди. Клубдаги манбаларга кўра, мутахассис жамоа аъзолари билан ўз иш фаолиятини давом эттирмоқда.
Изоҳ (0)