Хакерлар АҚШ Демократик партияси аъзоларига қарши янги ҳужумлар уюштирди. Улар орасида АҚШ президентлигига номзод сифатида сайловда иштирок этган Ҳиллари Клинтоннинг сайловолди штабида фаолият юритганлар ҳам бор, деб маълум қилади «ТАСС».
CNN телеканалига кўра, хакерлар сайловдан сўнг демократларнинг электрон почталарига дахл қилмоқчи бўлган. Киберҳужумларнинг айримлари бир неча кун муқаддам амалга оширилган. ФҚБ воқеа бўйича тергов бошлаб юборди.
Телеканал таҳлилчиларининг фикрича, ҳужумларни Россия билан боғлиқ шахслар амалга оширган.
Изоҳ (0)