Ўзбекистон миллий терма жамоасида фаолият олиб борган, 2007 йил эса Осиё қитъасининг энг яхши мутахассиси сифатида тан олинган Рауф Инилеев Тошкентнинг «Обод» клубида иш бошлаши мумкин.
«Менга қўнғироқ бўлди. Клуб мутасаддилари билан учрашдик. Соғлиғим билан боғлиқ муаммо борлиги ҳақида уларга айтдим. Раҳбарлар билан яна бир марта учрашиб олишга келишдик. Ўшанда барчасини ҳал қиламиз», — деб айтиб ўтган Рауф Инилеев.
Мутахассиснинг «Футбол Экспресс» нашрига берган интервьюсида қуйидаги жумлалар ҳам бор:
«Менга бошқа жамоалардан ҳам таклифлар бор. ‘Обод’ Тошкент жамоаси экани менга маъқулроқ бўлиб турибди. Айнан қайси клубни танлаганим ҳақида шартнома тузганимдан сўнг айтиб ўтаман».
Маълумот учун, Тошкентнинг «Обод» клуби Олий Лигадаги дебют мавсумида камида 3 бор мураббий алмаштирди ва мавсумни14-ўринда якунлади.
Изоҳ (0)