Кремль Жанубий Курил ороллари Японияга берилган тақдирда у ерда АҚШ ҳарбий базалари жойлаштирилиши эҳтимоли ҳақидаги маълумотларга изоҳ бермайди. Бу ҳақда Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков маълум қилди, дея хабар беради «РБК».
Песков буни Россия хавфсизлик кенгаши котиби Николай Патрушевнинг япониялик ҳамкасби Сетаро Яти билан учрашуви ёпиқ бўлгани билан изоҳлади.
«Биз учрашувлар мазмунини ошкор этиш билан шуғулланмаймиз», — дея таъкидлади матбуот котиби.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Яти Патрушев билан Москвадаги учрашуви чоғида оролларда АҚШ базалари жойлаштирилиши эҳтимоли ҳақида хабардор қилгани билдирилганди.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)