Google компаниясига тегишли YouTube видеохостинги АҚШ Шимолий Корея тузумига нисбатан жорий этган санкцияларга риоя этилмаслик хавфидан КХДР давлат телевидениеси саҳифасини блокировка қилди. Бу ҳақда The Washington Post манбаларига таяниб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Видеоканал нафақат мазмуни, балки ундаги реклама ёрдамида КХДР пул ишлаб топиши мумкинлигидан келиб чиқиб ёпиб қўйилгани билдирилмоқда. Газета YouTube’даги канал бир ой аввал ёпилганини тахмин қилмоқда.
YouTube’даги мазкур канал янгиликлар, тарғибот кўрсатувлари ва шошилинч хабарлар трансляцияси учун фойдаланиларди. Унинг ёпилиши ҳақидаги қарор КХДР ҳаракатлари тўғрисидаги ахборот манбалари сонини қисқартиргани сабабли таҳлилчилар эътирозига сабаб бўлмоқда.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)