Шу ойнинг бошида Ўзбекистон Банк-молия академияси ректорининг виртуал қабулхонаси ишга туширилди. Бу ҳақда «Дарё»га академия матбуот хизмати хабар қилди.
«Ҳозирги кунда ахборот-коммуникация технологияларини жадаллик билан ривожланаётганлиги натижасида исталган шахс ўз мурожаатини электрон шаклда корхона ёки ташкилот раҳбарларига юбориш ва унга жавоб олиш имкониятлари яратилмоқда», — дейилади хабарда.
У орқали юридик ва жисмоний шахслар ўзларини қизиқтирган саволлар ва таклифлар билан мурожаат қилиши мумкин.
Изоҳ (0)