Австралиянинг Мельбурн шаҳри полициячилари етти соат давомида гумонланувчидан қуршаб олинган уйдан чиқишни талаб қилди. Бироқ унинг уйда эмаслиги маълум бўлди, деб ёзади Meduza.
Полиция 12 декабрь, душанба куни тонгги 9:30 да гумонланувчи борлиги ҳақида маълумот етказилган уйни қуршаб олди. Уйда олиб борилаётган суриштирувга алоқадор шахс бўлиши керак эди.
ОАВлар тартиб қўриқчилари уйдан чиқишдан бош тортаётган одам билан боғланишга уринаётганлигини маълум қилган эди.
Гумонланувчидан жавоб олишга эриша олмаган полиция 16:30 да уйга бостириб кирди. Бироқ ичкарида ҳеч ким йўқлиги маълум бўлди.
Умуман олганда, операция самарасиз ўтмади. Полиция у ердан олиб қочилганлиги тахмин қилинаётган машина ва мотоциклни топди.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)