Франция пойтахтидан 20 километр жануби-шарқда жойлашган Лимей-Бреван шаҳридаги омбордан жиноятчилар қимматбаҳо тери буюмларини ўғирлаб кетди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Ўғирланган буюмлар қиймати 1 миллион евродан ошиқ экани билдирилмоқда. Гап, жумладан, Hermes ва Louis Vuitton каби машҳур француз компаниялари томонидан тайёрланган маҳсулотлар ҳақида кетмоқда.
Мазкур иш юзасидан Париж бандитизмга қарши кураш бригадаси шуғулланаётган тергов бошланди.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.