Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти кузатувчилари миссияси 11 декабрь, якшанба куни Қирғизистонда Конституцияга ўзгартиришлар киритиш ҳақидаги савол бўйича бўлиб ўтган референдумни республика қонунчилигига мувофиқ деб топди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар берди.
«Референдумнинг қонунийлигини шубҳа остига қўювчи қонунчилик меъёрларининг бузилиши қайд этилмади», — деди ШҲТ кузатувчилари миссияси раҳбари Ван Кайвэнь матбуот анжуманида. Унинг сўзларига кўра, миссия референдум очиқ, эркин ва демократик тарзда бўлиб ўтганини тан олади.
11 декабрь, якшанба куни Қирғизистонда конституцион референдум ўтказилди. МСКнинг дастлабки маълумотларига кўра, референдумда сайловчиларнинг 42,07 фоизи қатнашди, уларнинг 79,59 фоизи Конституцияга тузатишлар киритилишини ёқлаб овоз берди, 15,40 фоизи қарши чиқди.
МСК референдумни бўлиб ўтган деб тан олди.