Хитойнинг Цзянсу провинцияси Сучжоу шаҳрида ҳисобчи аёл ўзининг севимли видеоблоглари муаллифларини рағбатлантириш учун ҳужжатларни қалбакилаштириб ташкилот кассасидан пул ўғирлади, деб ёзади «ТАСС». У ўз иш берувчисидан жами 1,64 миллион юань (237,6 минг доллар) ўзлаштирди.
Хабарларга кўра, 27 ёшли Ни фамилияли қиз интернетда стримерлар видеоблогларини томоша қилиш хоббисига эга бўлган. Бундай интернет-контент муаллифлари ўз аудиторияси билан бевосита мулоқот қилиб, мухлисларига онлайн режимида жавоб беради, шунингдек, уларнинг илтимослари ва истакларини бажо келтиради, аммо буни кўпинча пулли ёки бошқа мукофотлар эвазига амалга оширади.
2015 йилда Ни давлат тиббий муассасасига ҳисобчи бўлиб ишга киради. Бу пайтга келиб, унинг хоббиси ҳақиқий боғлиқликка айланиб улгуради: қизда бир нечта мафтункор видеоблогер кумирлар пайдо бўлади. Уларнинг эътиборини тортиш учун қиз жиноятга қўл урди: у чекларни, ҳисобларни, шунингдек, масъул шахсларнинг имзоларини қалбакилаштириб, кассадан пул ола бошлади.
Аммо тез орада жиноят фош бўлди. Суд Нини 5 йиллик қамоққа маҳкум қилди ва 340 минг юань (49 минг доллар) жаримага тортди.