Капсулали меҳмонхоналар Японияда анча аввалроқ ҳақиқий трендга айланиб улгурган, деб ёзади Travel Ask. Улар битта вестибюлни бирлаштирувчи митти ячейкалардан иборат. Ячейкалар шунчалик кичикки, унда одам ўрнидан туриб, қаддини ростлай олмайди ҳам. Бунинг устига, у ерда на дераза, на эшик бор, меҳмонхона меҳмонларини эса юпқа тўсиқлар ва пардалар ажратиб туради, холос. Шунга қарамай, ячейкалар қулайлик даражасига қараб, бир-биридан фарқланади.
Фотосуратчи Вон Ким бундай кичик хонада одамлар қандай яшашини кўрсатиб беришга қарор қилди. У буни Токиодаги кичик меҳмонхона мисолида кўрсатиб берди. Шуниси қизиқки, ижарачиларни суратга тушириш ва суратларни чоп этиш учун, фотосуратчи улар билан 15 дақиқалик массаж орқали «ҳисоб-китоб қилди».
Изоҳ (0)