• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Япония ва Покистон раҳбарлари Шавкат Мирзиёевни Ўзбекистон Президенти этиб сайлангани муносабати билан табриклади

    4 декабрь куни бўлиб ўтган сайловда Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Президенти этиб сайлангани муносабати билан хорижий давлатлар ва ҳукуматлар, халқаро ташкилотлар раҳбарлари, хорижий мамлакатларнинг таниқли жамоат арбобларидан самимий тилаклар билдирилган қутловлар келмоқда. Қутловлар матнини ЎзА келтирди.

    Фото: «Газета.uz»

    Фото: «Газета.uz»

    Ўзбекистон Республикасининг сайланган Президенти

    Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийларига

    Жаноби Олийлари!

    Сиз, Жаноби Олийларини Ўзбекистон Республикаси Президенти этиб сайланганингиз муносабати билан чин дилдан муборакбод этишга ижозат бергайсиз.

    Бугунги кунгача Сиз Жаноби Олийлари Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири сифатида мамлакатнинг ички сиёсатини бошқариб келдингиз. Жаноби Олийлари, Сизнинг раҳбарлигингизда Ўзбекистон янада жадал тараққиётга эришади, бу ўз навбатида бутун Марказий Осиё минтақасининг барқарорлиги ва фаровонлигига улкан ҳисса бўлиб қўшилади.

    Биринчи Президент Ислом Каримов ташаббуси билан Япония ва Ўзбекистон ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганидан буён икки томонлама алоқаларимиз дўстлик ва ўзаро қулайлик муҳитида давом этмоқда. Ўзбекистонга ўтган йилги ташрифим давомида Сиз Жаноби Олийлари мени самимий кутиб олганингиз ва бутун ташриф давомида ҳамроҳлик қилганингиз мен учун улкан шараф бўлди. Япон ҳарбийлари мангу қўним топган масканни зиёрат қилиш, Навоий номидаги театрга ташриф, хотира концертида иштирок этиш ташрифимни жуда бойитди ва шахсан менда унутилмас таассурот қолдирди. Шу муносабат билан Сизга яна бир бор самимий миннатдорлигимни изҳор этишга рухсат бергайсиз. Сиз Жаноби Олийлари билан яқин ҳамкорликда мамлакатларимиз ўртасидаги мавжуд дўстона муносабатларни янада ривожлантириш тарафдориман. Бундан ташқари, биз «Марказий Осиё + Япония» мулоқоти доирасида бутун Марказий Осиё билан ҳамкорликни ривожлантиришга тайёрмиз.

    Сиз Жаноби Олийларига мустаҳкам соғлик ва улкан муваффақиятлар, Ўзбекистон халқига бахт ва фаровонлик тилаб қоламан.

    Самимий эҳтиром билан,

    Синдзо Абэ,Япония Бош вазири

     

    Ўзбекистон Республикасининг сайланган Президенти

    Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийларига

    Жаноби Олийлари!

    Сиз Ўзбекистон Республикаси Президенти этиб сайланганингиз муносабати билан энг эзгу тилакларимни йўллашдан мамнунман.

    Сизнинг ишончли ғалабангиз Ўзбекистон халқи раҳбарлик қобилиятингизга қатъий ишончидан далолатдир. Бу Сизнинг узоқни кўзлаган раҳбарлигингизда Ўзбекистон Республикаси ижтимоий-иқтисодий тараққиётда эришган улкан ютуқларнинг эътирофидир.

    Покистон ва Ўзбекистонни қардошлик ва дўстлик муносабатлари боғлаб туради. Мамлакатларимиз кўп йиллар давомида кенг доирадаги масалалар бўйича ўзаро алоқаларнинг юксак даражасига эришган. Ишонаманки, яқин ва самимий муносабатларимиз халқларимиз ва мамлакатларимиз манфаатлари ва фаровонлиги йўлида янада мустаҳкамланиб бораверади.

    Фурсатдан фойдаланиб, Сиз Жаноби Олийларига мустаҳкам соғлик ва улкан зафарлар, Ўзбекистон халқига тинчлик, ривожланиш ва фаровонлик тилайман.

    Жаноби Олийлари, Сизга бўлган юксак эҳтиромимни қабул қилгайсиз.

    Мамнун ҲусайнПокистон Ислом Республикаси Президенти

     

     

    Ўзбекистон Республикасининг сайланган Президенти

    Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийларига

    Муҳтарам Президент Жаноблари!

    Польша халқи ва шахсан ўз номимдан Сизни Ўзбекистон Республикаси Президенти этиб сайланганингиз муносабати билан самимий муборакбод этаман.

    Польша Ўзбекистонда, шу жумладан, кейинги ойларда Сизнинг раҳбарлигингизда иқтисодиётни ва жамиятни ислоҳ этиш борасида амалга оширилган ишларни ҳурмат билан қайд этади. Жаноб Президент, Сизга Ўзбекистонда барқарорлик ва хавфсизликни янада мустаҳкамлаш ва аҳоли ҳаёт даражасини юксалтиришдаги ишларингизда муваффақиятлар тилайман.

    Польша ўзаро ҳамкорлигимизни янада мустаҳкамлашдан манфаатдор. Шу муносабат билан 2017 йилда Польша – Ўзбекистон Иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссиясининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтиши ҳамда ушбу мажлис ўзаро иқтисодий муносабатларимизнинг ҳолати ва истиқболларини муҳокама қилиш учун яхши имконият бўлишига умид қиламан.

    Сизга жорий йил 9 ноябрда йўллаган мактубингиз ва олий даражадаги ташрифлар алмашиш тўғрисидаги таклифингиз учун миннатдорлик билдираман. Жаноб Президент, Ўзбекистон Республикаси ва унинг халқи фаровонлиги йўлидаги масъулиятли фаолиятингизда улкан муваффақиятлар ва мустаҳкам соғлик тилаган самимий истакларимни қабул қилгайсиз.

    Ҳурмат билан,

    Анджей Дуда,Польша Республикаси Президенти

     

    Ўзбекистон Республикасининг сайланган Президенти

    Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийларига

    Муҳтарам Шавкат Миромонович!

    Сизни Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловидаги ғалабангиз билан чин дилдан муборакбод этаман. Сиз эришган муваффақият Ўзбекистон халқининг мамлакатдаги тинчлик, фаровонлик ва тараққиёт йўлини изчил давом эттиришга қатъий қароридан далолатдир.

    Арманистон — Ўзбекистон ўртасидаги давлатлараро муносабатларга янада жадал суръат бағишлашдан Арманистон манфаатдор эканини тасдиқлайман. Ишонаманки, ўзаро алоқаларимиз салоҳиятини тўла рўёбга чиқариш халқларимиз ва мамлакатларимиз манфаатларига хизмат қилади.

    Сиёсий мулоқот, савдо-иқтисодий ва гуманитар алоқаларни ривожлантириш мақсадида Сизни, муҳтарам Шавкат Миромонович, Арманистон Республикасига расмий ташриф буюришингизни таклиф этаман.

    Ҳурматли Шавкат Миромонович, Сизга юксак давлат лавозимидаги фаолиятингизга муваффақиятлар, Ўзбекистон халқига тинчлик ва фаровонлик тилайман.

    Эҳтиром билан,

    Серж Саргсян,Арманистон Республикаси Президенти

     

    Шунингдек, қуйидагилар ўз табрикларини йўллаган:

    Афғонистон Ислом Республикаси ҳукумати Ижроия кенгаши раиси — доктор Абдулла Абдулла

    Россия Федерацияси Федерал Мажлиси Федерация Кенгаши Раисининг ўринбосари — Ильяс Умаханов

    Россия Федерацияси Давлат Думасининг Халқаро ишлар бўйича қўмитаси раиси — Леонид Слуцкий

    «Российские железние дороги» ОАЖ президенти, МДҲга аъзо давлатлар Темир йўл транспорти бўйича кенгаши раиси — Олег Белозеров

    Европа Парламенти депутати — Херберт Дорфманн

    Нагоя университети президенти — Сеичи Мацуо

    «Лукойл» нефть-газ компанияси президенти — Вагит Алекперов

    «Боинг — фуқаролик самолётлари» компанияси президенти ва бош ижрочи директори, «Боинг» корпорацияси вице-президенти — Рэймонд Коннер

    Умумий касаба уюшмалари Конфедерацияси бош котиби — Владимир Шчербаков

    «Клаас» компанияси кузатув кенгаши раиси — Катрина Клаас Мюлхойзер

    «Клаас» компанияси бошқаруви аъзоси — Ян-Хендрик Мор

    «Мир» давлатлараро телерадиокомпанияси раиси — Радик Батиршин

    Қутловлар келиши давом этмоқда.

    10.12.2016, 18:51   Изоҳ (0)   14859
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    SMEG совғалар мавсуми бошланди

    10.12.2016, 14:57

    Лондон таълимини олганлардан 8 баллик IELTS система, 8 давлат ва 80 университет билан муваффақиятли 2017 йил

    10.12.2016, 14:35

    UMS компанияси чиройли рақамларга 50 фоизлик чегирма эълон қилди

    10.12.2016, 13:04

    Ўзбеклар учун ҳақоратли деб топилган «Эшак» рекламаси, Instagram’да «миллионер»га айланган Шаҳзода, Қоратошдаги «чегирма тирбандлиги» ва куннинг бошқа қизиқарли ха...

    09.12.2016, 20:04

    Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирининг виртуал қабулхонаси иш бошлади

    09.12.2016, 15:25

    Қозоғистоннинг Ўзбекистондаги элчиси икки давлатнинг вақт синовидан ўтган дўстлиги ҳақида мақола ёзди

    09.12.2016, 14:50
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Путин Эронни яширинча уранни бойитишдан воз кечишга чақирди

    Дунё | 13 июл, 08:25

    Ўзбекистонда муомалага чиқарилган банк карталари сони кескин ўсди

    Иқтисодиёт | 13 июл, 08:00

    АҚШда Трампга қарши терговларга ёрдам берган ходимлар ишдан бўшатилди

    Дунё | 12 июл, 23:50

    “Ҳеч кимдан қўрқмайман” — Тошкентда тадбиркор болалар майдонини эгаллаб олди, аҳоли норози

    Ўзбекистон | 12 июл, 23:37

    “Барча заправкаларда электр қувватлагичлар ўрнатилади” — транспорт вазири Илҳом Маҳкамов

    Ўзбекистон | 12 июл, 23:27

    Ҳиндистонда россиялик аёл икки боласи билан чангалзорда яшаётгани аниқланди

    Дунё | 12 июл, 23:10

    Аббосбек Файзуллаев ва “ЦСКА” — Россия Суперкубоги соҳиби (видео)

    Спорт | 12 июл, 22:42

    Францияда Янги Каледония номли янги давлат тузиш тўғрисида битим имзоланди

    Дунё | 12 июл, 22:35

    Сунъий интеллект орқали ҳаётингизни осонлаштиришнинг 9 та усули

    Лайфстайл | 12 июл, 22:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.