«Газета.uz» Қозоғистон Республикасининг Ўзбекистон Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Ерик Утембаевнинг «Вақт синовидан ўтган дўстлик» мақоласини эълон қилди.
Унда ўзбек ва қозоқ халқларининг яқин қардошлик алоқаларидан тортиб, Қозоғистон ва Ўзбекистоннинг сиёсий-ҳуқуқий, савдо-иқтисодий ҳамкорликлари, шунингдек, маданият, таълим, туризм соҳасидаги муносабатларигача батафсил тўхталиб ўтилади.
«Сентябрда мустақил Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримов ҳаётдан кўз юмди. Минглаб қозоғистонликлар чегарадан ўтиб, жонажон қўшниларига ҳамдардлик сўзларини билдириш учун яна навбатда турди. Бугун ҳам чегарада одам гавжум. Ўзбек халқининг хоҳиш-иродаси билан мамлакатнинг янги Президенти сайланди. Қозоғистон президенти Нурсултон Абишевич Назарбоев биринчилардан бўлиб Шавкат Миромонович Мирзиёевни муносиб ғалаба билан қутлаб, Қозоғистонга расмий ташриф билан келишга таклиф этди… Ўзбекистонда тараққиётнинг навбатдаги босқичи бошланмоқда. Ва қозоғистонликлар қариндошлари, танишлари ва шунчаки яхши қўшниларини ушбу воқеа билан табриклашга ошиқмоқда», — дейилади мақолада.
Шунингдек, унда Орол муаммоси ҳам кўтарилиб, ушбу масала икки давлатнинг диққат марказида эканлиги таъкидланади ва бу борада олиб борилган ва олиб бориладиган ишларга тўхталиб ўтилади.
«География бизни қўшниларга, тарих — қардошларга, вақт — стратегик иттифоқдошларга, иқтисодиёт эса — шерикларга айлантиргани бежиз эмас. Доим шундай бўлиб қолади, чунки бошқача бўлиши мумкин эмас», — дея баландпарвоз руҳда хулоса ясалган мақолага.
Изоҳ (0)