Бугун — 9 декабрь куни Тошкентнинг Қоратош кўчасида катта тирбандлик кузатилди. «Қалампир»нинг маълумот беришича, машиналар оқимининг керагидан кўпроқ бўлишига сабаб «Самарқанд дарвоза» гипермаркетидаги чегирмадир.
Айнан 9 декабрь куни гипермаркет 70 фоизгача бўлган чегирмалар қилгани харидорларни ўзига жалб қилган. Натижада «Самарқанд дарвоза» автотураргоҳида машина қўйиш учун бўш жой қолмаган.
Маълумот учун, «Самарқанд дарвоза»даги чегирма тунги соат 1:00 га қадар давом этади. Қоратош кўчасидаги тирбандликни ечиш учун йўл-патруль хизмати ходимлари иш олиб бораётгани айтилган.
Изоҳ (0)