Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Грузия ташқи ишлар вазири ўринбосари Давид Жалаганиа бошчилигидаги делегация билан учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Вазирликлараро сиёсий маслаҳатлашувларнинг навбатдаги раунди доирасида сиёсий, савдо-иқтисодий, транспорт-коммуникация, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги Ўзбекистон—Грузия муносабатларининг долзарб масалалари ҳамда халқаро ташкилотлар доирасидаги ҳамкорлик муҳокама қилинди.
Учрашувда таъкидланганидек, икки мамлакатда ҳам турли даража ва турли шаклларда мунтазам мулоқот олиб бориш муҳим аҳамият касб этади, жумладан, Ўзбекистон ва Грузия ишбилармон доиралари ўртасидаги ўзаро манфаатли алоқаларни фаоллаштиришдан икки томон ҳам манфаатдор.
Музокаралар давомида ҳамкорликнинг шартномавий-ҳуқуқий асоси ҳамда уни кенгайтириш бўйича таклифлар батафсил кўриб чиқилди.
Маслаҳатлашувларда Грузиянинг Ўзбекистондаги элчиси Константин Жгенти иштирок этди.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)