Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев мамлакатдаги миллатлараро тотувлик, тинчлик ва барқарорликни 25 йиллик мустақиллик даврида қўлга киритилган асосий ютуқ ва чинакам хазина деб ҳисоблайди. Бу ҳақда у Қозоғистон халқи ассамблеяси этномаданий бирлашмалари фестивали чоғидаги чиқишида баёнот берди, деб хабар қилади «ТАСС».
«Биз бирдамлик ва барқарорликнинг ўзига хос руҳиятини шакллантира олдик. Қозоғистонда яшаш, ўқиш, ишлаш, болаларни тарбиялаш барча фуқаролар учун қулай. Тинчлик, тотувлик, барқарорлик — 25 йиллик мустақилликнинг асосий бойлигидир», — деди давлат раҳбари.
Тадбир Қозоғистон мустақиллиги тантаналари муносабати билан ўтказилди. Шу муносабат билан Остонадаги «Сариарқа» велотрекида 10 мингдан ортиқ одам тўпланди. Улар орасида Қозоғистонда истиқомат қилувчи турли миллат ва элат вакиллари бор.
Изоҳ (0)