Альпака ва ҳаво ранг қўй қишлаш учун Москва вилояти питомнигидан Москва ҳайвонот боғига кўчирилди. Бу ҳақда пойтахт мэрияси маълум қилди, деб ёзади «ТАСС».
Туяларнинг Жанубий америкалик қариндошлари нар алькапа, икки модаси ва боласи қўтослар ёнидаги вольерга, Ҳимолай қўйи эса Турья тепалигига жойлаштирилди.
«Москва ҳайвонот боғига ташриф буюрувчилар ҳаво ранг қўйни биринчи марта кўришади», — дейилади хабарда.
Ҳаво ранг қўйлар табиатда Непал, Хитой, Покистон ва Ҳиндистон ҳудудидаги тоғларда яшайди.
Альпака — Жанубий Америкада яшовчи туясимон ҳайвоннинг хонакилаштирилгани бўлиб, унинг жуни олтин тери деб аталади.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)