Юқори тезликдаги симсиз интернет инсон учун сув, электр қуввати сингари асосий эҳтиёж ҳисобланади, шу боис Нидерландия ҳукумати мамлакат аҳолисини тўлиқ Wi-Fi билан таъминлаш йўлида ҳаракат қилмоқда. Бу ҳақда мамлакат иқтисодиёт вазири Хенк Камп баёнот берди, деб хабар қилади «ТАСС».
Унинг сўзларига қараганда, охирги ўн йил ичида Wi-Fi компьютер ва телефонлардаги қўшимча хизматдан асосий эҳтиёжга айланди.
«Бу технологиясиз иқтисодиётимиз тушкунликка тушиб қолади. Истеъмолчилар ва бизнеснинг симсиз интернет орқали хизмат кўрсатилишига бўлган эҳтиёжи яқин йилларда фақат ошиб боради», — маълум қилди Камп.
Изоҳ (0)