Американинг Amazon интернет-гиганти тўрт йил давомида Amazon Go лойиҳаси устида ишлади ва охир-оқибат уни Сиэтлда ишга туширди, деб ёзади «Ain.ua». Бу кўринишидан оддий дўкон, аммо у ерда навбат кутилмайди, унда на кассир ва на кассалар бор.
Жараённинг ўзи оддий кечади: мижоз дастурни юклаб олади, дўконга кириб, смартфон экранидаги QR-кодни сканерлайди ва дўкон жавонларидан ўзига ёққан нарсаларни олиб, уни тарк этади.
Сиэтлдаги дўкон бундай форматдаги ҳозирча ягонаси бўлиб, айни пайтда (бета-синов вақтида) фақат компания ходимлари учун очиқ. Аммо 2017 йил бошигача у барча учун очилиши кутилмоқда.
Лойиҳа Just Walk Out технологиясига асосланган. У маҳсулотлар токчалардан олинганини ва жойига қайтариб қўйилганини автоматик тарзда англаб олади ва виртуал саватни яратади. Харидор дўконни тарк этгач, унга ушбу сават асосида ҳисоб етиб боради.
Изоҳ (0)