Жанубий Корея парламенти депутатлари мамлакат президенти Пак Кин Хенинг импичменти бўйича овоз бериш ўтказишга қарор қилди. Бу ҳақда, AP’га асосланиб, «Ведомости» хабар бермоқда.
Овоз бериш 9 декабрь куни ўтказилиши мумкин. Импичмент амалга ошиши учун 300 депутатдан 200 нафари овоз бериши лозим.
Импичмент парламент томонидан қабул қилинган тақдирда мамлакат олий суди 180 кун ичида Пак Кин Хенинг лавозимни тарк этиш-этмаслик масаласини узил-кесил ҳал қилиши лозим.
Президентнинг дугонаси, унинг сайловолди кампаниясида иштирок этган Кхве Сун Силь танишлари ва мансабини суиистеъмол қилган ҳолда тижоратчилардан пул ундиргани маълум бўлганидан сўнг Жанубий Кореяда кўтарилган сиёсий жанжал президент импичменти ҳақидаги масаланинг кун тартибига қўйилишига олиб келди.
Изоҳ (0)