Американинг United Launch Alliance компанияси Канаверал бурнидаги (Флорида штати) космодромдан АҚШ Мудофаа вазирлиги эҳтиёжлари учун WGS-8 сунъий йўлдоши билан Delta IV элтувчи ракетасини учирди. Бу ҳақда корпорация вакиллари маълум қилди, деб ёзади «ТАСС».
Американинг Wideband Global SATCOM тизими орбитал гуруҳини тўлдирувчи қурилма махсус капсулага жойлаштирилган. Ракета белгиланган баландликка эришгандан кейин сунъий йўлдош ажралиб чиқади.
Сунъий йўлдош яқин йилларда Америка ҳарбийлари, жумладан ҳарбий ҳаракатларда иштирок этаётган ҳарбийларни кенг полосали алоқа билан таъминлаш учун мўлжалланган.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)