АҚШ сайланган президенти Дональд Трамп Boeing ҳукумат билан тузган давлат раҳбари учун самолёт (Air Force One) тайёрлаб бериш бўйича шартномани нархи баландлиги сабабли бекор қилиш лозимлигини билдирди. Бу ҳақда «РБК» хабар бермоқда.
«Boeing бўлажак президентлар учун янги 747 қуряпти, бироқ харажатлар назоратдан чиқиб кетган, 4 миллиард доллардан ошиқни ташкил этяпти. Буюртмани бекор қилинг!» — дея ёзган Трамп Twitter’даги саҳифасида.
Компания билан Boeing 747-8 ни етказиб бериш бўйича шартнома 2015 йил январида тузилган ва 2017 йилда бажарилиши кутилганди. Мазкур ҳаво кемаси президент борти талабларига тўғри келадиган ва шу билан бирга, АҚШда ишлаб чиқариладиган ягона самолёт бўлиб чиқди.
Трамп кейинчалик ўз қарорини журналистларга тушунтириб берди. «Boeing ҳукуматдан бироз фойдаланяпти. Биз компания кўп пул ишлаб топишини истаймиз, аммо бу даражада эмас», деб изоҳ берди сайланган президент.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)