Ўзбекистон Миллий паралимпия ассоциацияси 3 декабрь – «Халқаро ногиронлар куни» муносабати билан махсус мактаб-интернатларда паралимпия спортини янада ривожлантириш мақсадида спорт мусобақаларини ташкиллаштиришда давом этмоқда. Бу ҳақда ассоциация матбуот хизмати «Дарё»га маълум қилди.
Жумладан, 6 декабрь куни Тошкент шаҳридаги кўзи ожиз болалар махсус мактаб-интернатида енгил атлетика, армрестлинг ва дзюдо бўйича мусобақалар бўлиб ўтди. Мазкур мусобақада 50 нафардан ортиқ болалар иштирок этди.
Эслатиб ўтамиз, 1 декабрь куни «Халқаро ногиронлар куни» муносабати билан пойтахдаги 102-махсус мактаб-интернатда волейбол, стол тенниси ва шахмат бўйича мусобақалар бўлиб ўтганди.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)