Афғонистон шимолидаги Жўзжон вилоятида ИШИД етакчиларидан бири Муҳаммад Носир йўқ қилинди. Бу ҳақда маҳаллий расмийларга таяниб, Khaama Press маълум қилди, дея хабар беради «РБК».
Расмийларга кўра, террорчи Дарзаб шаҳри яқинида, жангарилар хавфсизлик кучлари постларидан бирига ҳужум бошлаганидан сўнг ўлдирилди.
Шаҳар маъмурияти раҳбари Муҳаммад Носир йўқ қилинганини тасдиқлади, шунингдек, жанглар чоғида ИШИДнинг яна камида икки нафар жангариси жароҳат олганини билдирди.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)