Россия Федерацияси таркибидаги Адигея Республикасида юнон-рум кураши бўйича анъанавий халқаро хотира турнири бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон спорт курашлари ассоциацияси матбуот хизматига асосланиб, «Оламспорт» хабар бермоқда.
Мусобақада иштирок этган Ўзбекистон терма жамоаси аъзоларидан 4 нафари совриндорлар қаторидан жой олди.
Рио–2016 Олимпиаада иштирокчиси, бир неча карра Осиё чемпиони, Осиё ўйинлари ғолиби, жаҳон вице-чемпиони Рустам Ассакалов -98 килограмм вазн тоифасида гиламга чиқиб, кумуш медалга сазовор бўлди.
Илҳом Баҳромов (-59 кг), Арам Варданян (-66 кг) ва Мўминжон Абдуллаев (-130 кг)халқаро хотира турнирининг бронза медали билан тақдирланди.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)