Куба ҳукумати собиқ давлат раҳбари Фидель Кастронинг қабрини команданте билан видолашишни истаган фуқаролар учун очиб қўйди, деб ёзади «ТАСС» маҳаллий телевидениедаги манбасига таяниб.
Унинг сўзларига кўра, афсонавий инқилобчи дафн этилган жойга бир дақиқадаёқ кириб бориш мумкин.
Кастронинг қабри юмалоқ кулранг тошдан иборат бўлиб, унга унинг исм-шарифи ёзилган тўқ яшил тахтача ўрнатилган. Командантенинг 1953 йили Монкада казармаларига шиддатли ҳужум иштирокчилари хотирасига ўрнатилган ёдгорлик яқинида жойлашган қабри атрофида фахрий қоровул саф тортиб турибди.
Эслатиб ўтамиз, Куба инқилоби етакчиси, марҳум Фидель Кастро 4 декабрь куни Сантьяго-де-Куба шаҳрида дафн этилди. У мамлакат қаҳрамони Хосе Марти мақбараси ёнидаги Санта-Ифигения қабристонига қўйилди.
Изоҳ (0)