Футбол бўйича Франция чемпионатининг 16-турида «Мец» клуби «Лион»ни қабул қилди.
Беллашувда мезбонлар 1:0 ҳисобида олдинда бораётган 30-дақиқада бош ҳакам футболчиларни майдондан олиб чиқиб кетди. Гап шундаки, мухлислар «Лион» дарвозабони Антони Лопешга қарата петарда улоқтирган.
15-турдан кейин «Мец» турнир жадвалида 13-ўринни эгаллаб турган бўлса, ҳисобида 25 очкоси бор бўлган «Лион» бешинчи бўлиб турганди.
Франция Футбол Федерацияси петарда воқеасидан кейин ўз қарорини эълон қилганича йўқ. Айтилишича, учрашув қайтадан ўтказилиши ҳақиқатга яқин.
Изоҳ (0)