Korzinka.uz супермаркетлар тармоғи 4 декабрь — Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови куни харидорлар томонидан амалга ошириладиган харидлар миқдорининг 10 фоизи совға карталарига ўтказилишини маълум қилди.
Ушбу акцияда ҳар бир харид учун бериладиган совға карталаридаги маблағларни 2017 йилнинг 1 январидан 31 январигача ишлатилиш мумкин.
Таъкидлаш жоизки, акция давомида тармоқ дўконларининг содиқлик тизими вақтинчалик ишламаслиги белгиланган. Шунингдек, тармоқ таркибига кирувчи «Дисконт» ва «Смарт» туркумидаги дўконлар ҳам акцияда иштирок этмайди.
Реклама ҳуқуқи асосида
Изоҳ (0)