2 декабрнинг эътиборга молик янгиликлари — «Дарё»нинг кечки дайжестида.
1. Сергели туманида янги туғилган чақалоқ сумка ичида подъездга ташлаб кетилди. Унинг дунёга келганига бир ҳафта ҳам бўлмаган.
2. Ўзбек палови инсоният номоддий маданий мероси рўйхатига киритилди. Ўзбек паловидан ташқари ЮНЕСКОнинг инсоният номоддий маданий мероси рўйхатига Наврўз байрамини нишонлаш ҳам киритилди.
3. Ер аҳолисининг сони 7,4 миллиард кишидан ошди. Дунё аҳолисининг 26 фоизга яқинини 14 ёшгача бўлган болалар ташкил қилади.
4. Алишер Усмонов биринчи марта Швейцариянинг энг бой инсонлари рўйхатига кирди. Бунгача у Россия, Британия бойлари рўйхатига бир неча бор кирган.
5. Дизайнерлар тарихий воқеаларни тасвирлаб беришнинг ажойиб усулини топди. Жуда қизиқарли!
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)