АҚШнинг Калифорния штатидаги Окленд шаҳрида ёнғин туфайли тўққиз киши ҳалок бўлди, ўт олган бино ичида 25 киши қамалиб қолди. Бу ҳақда FoxNews хабар бермоқда.
Полиция ахборотига кўра, 2 декабрь маҳаллий вақт билан соат 23:30 да ёнғин келиб чиққан. Бинода рассомлар зиёфати ўтаётган эди.
Ёнғин чоғида бинода 50 ка яқин одам бор эди.
Изоҳ (0)