Хитой суди 21 йил муқаддам зўравонлик ва қотилликда айбланиб қатл этилган эркакни айбсиз деб топди. Бу ҳақда, «Синьхуа» агентлигига асосланиб, «РИА Новости» хабар бермоқда.
Не Шубинь 1995 йили қатл этилган эди. Ўша пайти у 21 ёшда эди.
Йигит 1994 йил 1 октябрида Хэбэй провинциясининг Шицзячжуан шаҳрида истиқомат қилувчи қизга ҳужум қилишда айбланиб ҳибсга олинган эди. Воқеа ўша йилнинг 5 августида рўй берди. 1995 йил майида суд Шубинни ўлим жазосига ҳукм қилди.
Айбланувчи апелляция инстанциясига шикоят қилди, аммо қарор ўзгартирилмади ва ҳукм ижро этилди.
Орадан ўн йил ўтиб, 2005 йил 18 январида серияли қотил ва зўравон Ван Шуцзинь Не Шубиннинг бўйнига қўйилган жиноятларни ўзи содир этганини тан олди. Суд қотилни ўлим жазосига ҳукм қилди, айни пайтда иш апелляцияга берилган ва кўриб чиқилмоқда.
Изоҳ (0)