2016 йил 1 декабрь куни Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигида Бутунжаҳон сайлов органлари ассоциацияси ва Корея Республикаси Миллий сайлов комиссияси бош котиби Ким Ён Хи бошчилигидаги Корея Республикаси делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.
Учрашув давомида делегация вакиллари Ўзбекистонда электрон ҳукумат тизими ва замонавий ахборот-коммуникация технологияларининг ривожланиш ҳолати ва истиқболлари, шунингдек, юридик ва жисмоний шахслар маълумотлари базасини шакллантириш жараёни билан таништирилди.
Хусусан, меҳмонларга Ўзбекистонда фуқаролик жамиятини шакллантириш жараёнида ахборот технологияларини жорий этиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар, қонун ҳужжатлари таъсирини баҳолаш тизимини жорий этиш ва бошқалар тўғрисида батафсил маълумотлар тақдим этилди.
Мулоқот чоғида Ўзбекистон Республикасида АКТни янада ривожлантириш бўйича ишлар самарали амалга оширилаётганлиги таъкидланди.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)