Ўзбекистон Президенти сайловида муддатидан олдин овоз берган фуқаролар сони 1 декабрь оқшоми ҳолатига кўра, 87 498 кишини ташкил қилди, деб ёзади «Газета.uz» Марказий сайлов комиссиясига таяниб.
Ўзбекистонда Президент сайлови учун муддатидан олдин овоз бериш жараёни 24 ноябрь куни бошланди. 2 декабрь — муддатидан олдин овоз беришнинг охирги куни.
Муддатидан олдин овоз беришда сайлов кунида бўла олмайдиган ва бунинг сабаблари (таътил, хизмат сафари, чет элга чиқиш ва ҳоказо) кўрсатилган аризани тақдим этган сайловчилар қатнашади.
Муддатидан олдин овоз бериш сайловга 10 кун қолганда бошланади ва сайловга бир кун қолганида тўхтатилади.
Изоҳ (0)