Даниянинг ўйинчоқ ишлаб чиқарувчи Lego компанияси Осиёда ўзининг биринчи заводини очди, деб ёзади «Ведомости».
Хитойдаги заводнинг расмий очилиш маросими ўтган ҳафта охирида бўлиб ўтди, унгача завод йил давомида синов режимида ишлаган эди. Корхонада 1200 га яқин киши ишлайди. Унинг майдони 160 минг квадрат метрдан ошади.
«Авваллари масофа узоқлиги туфайли хитойлик болаларга янги ўйинчоқлар етиб боргунича бир неча ой ўтиб кетар эди», — деди Lego Asia manufacturing компанияси бош директори Ричард Вонг. Цзясиндаги завод компаниянинг бутун дунё бўйлаб жойлашган бошқа корхоналари билан бир вақтда янги маҳсулот чиқаради ва талабга қараб ишлаб чиқариш ҳажмини тартибга солади.
Lego Хитой бозорига 1993 йилда кириб келган. 2015 йилда компаниянинг Хитойдан келаётган даромади 30 фоиздан кўпроққа ошди.
Изоҳ (0)