Колумбия сенати (юқори палата) 29 ноябрь, сешанба куни Колумбия ҳукумати ва Колумбия Инқилобий қуролли кучлари (FARC) ўртасидаги тинчлик тўғрисидаги янги келишувни бир овоздан маъқуллади. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
«Сенат ўз мажлисида FARC билан тинчлик тўғрисидаги янги келишувни қонунийлаштириш ҳақидаги таклифни маъқуллади. Таклиф учун 75 та овоз берилди, қарши овоз берилмади», — дейилади парламент юқори палатасининг Twitter’даги расмий саҳифасида.
Энди ҳужжат учун Вакиллик палатасида (парламентнинг қуйи палатаси) овоз берилиши кутилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 24 ноябрь куни Колумбия президенти Хуан Мануэль Сантос ва FARC етакчиси Родриго Лондоньо Эчеверри Боготада ярим аср давом этган қуролли можарони тўхтатиш ҳақидаги янги келишувни имзолаган эди. Бу биринчи келишув 2 октябрь кунги референдум натижалари бўйича рад этилгандан кейин амалга оширилди.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)