Куба инқилоби раҳбари Фидель Кастронинг ҳаётдан кетиши орол давлат тараққиётини тўхтатиб қолмайди. Гаванада бир миллионга яқин киши иштирокидаги хотира акциясида қатнашган Эквадор президенти Рафаэль Корреа шундай фикр билдирди, дея хабар беради «ТАСС».
«Куба инқилобий эътиқоди, бетакрор инсоний истеъдоди ва қаршилик кўрсатиш маданиятининг ажралмас қисмига айланиб қолгани учун ҳам олдинга қараб юришда давом этади», — дея таъкидлади Корреа.
Жанубий Африка президенти Жейкоб Зума ўз чиқишида Кастрони ХХ асрнинг буюк инқилобчилари ва тарихий арбоблари қаторига қўшди. Унинг ўлими мамлакати учун ҳам оғир йўқотиш эканлигини билдирди.
Ўнлаб хориж делегациялари иштирок этган тадбирни Куба давлат кенгаши ва вазирлар кенгаши раиси Рауль Кастро бошқарди. Россия делегациясини Давлат думаси раиси Вячеслав Володин бошқарди.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)