Американинг Forbes нашри 2016 йилнинг энг ёш self-made (муваффақиятга ўз кучи билан эришган) миллиардерини аниқлади, деб ёзади «Корреспондент.net». Бу сафар у Stripe тўлов онлайн сервиси асосчиларидан бири Жон Коллисон бўлди.
Таъкидланишича, у 2015 йилда рейтингда етакчилик қилган Snapchat ҳамасосчиси Эван Шпигелдан икки ойга кичик.
Шунингдек, нашр қайд этишича, айни пайтда дунёда 30 ёшдан ошмаган self-made миллиардерлар сони атиги тўрттани ташкил қилади. Шпигель бу йил иккинчи ўринда жойлашди, ундан кейинги поғонани рейтинг етакчисининг 28 ёшли акаси — Патрик Коллисон эгаллади, юқори тўртликни Snapchat асосчиларидан бири Бобби Мёрфи якунлади.
Рўйхат иштирокчиларининг ҳар бири 1,1 миллиард доллардан кўпроқ давлатга эга.
Нашр маълумотларига кўра, Stripe ҳамасосчилари бўлган ака-укаларнинг ҳар бири компаниянинг камида 12 фоизлик улушига эгалик қилади.
Изоҳ (0)