Италия А сериясининг 14-тур беллашувларига тўлиқ якун ясалди. 28 ноябрь куни Неапол ва Милан шаҳарларида учрашувлар бўлиб ўтди.
Ўз майдонида «Сассуоло»ни қабул қилган «Наполи» 82-дақиқага келиб ғалабани қўлдан чиқарди. 14-турдан кейин клуб 25 очко жамғариб, турнир жадвалида 7-ўринни эгаллаб турибди.
Миланнинг «Интер» клуби эса янги бош мураббий Стефано Пиоли бошқарувида натижаларини яхшилаб олди. Бир тур аввал кучли учликда бораётган ҳамшаҳри «Милан»ни 2 очкодан маҳрум қилган «Интер», бу сафар «Фиорентина» устидан зафар қучди — 4:2.
Италия А серияси 14-тур беллашувлари 29 ноябрь, сешанба
Изоҳ (0)