1986 йилда фожиа туфайли вайрон бўлган Чернобиль атом электр станциясининг тўртинчи энергоблоки устига металл арка шаклидаги янги «тобут» ўрнатилди. Бу ҳақда Европа тикланиш ва тараққиёт банки маълум қилди, деб хабар беради «РБК».
«Чернобиль реактори 1986 йилги фожиадан сўнг муҳандислар қаҳрамонлиги билан 30 йил муқаддам ёпилган», — дейилади ташкилотнинг Twitter’даги саҳифасида жойлаштирилган баёнотда.
Янги арка четда йиғилиб, 327 метрга силжитилди.
https://twitter.com/EBRD/status/803535920272121856
Янги «тобут» радиоактив моддалар тарқалишининг олдини олади. Лойиҳага кўра, арка 100 йил хизмат қилиши лозим.
Изоҳ (0)