Колумбияда бортида 72 киши бўлган йўловчи самолёт ҳалокатга учради, дея хабар бермоқда Meduza.
Associated Press ахборотига кўра, самолёт Медельин шаҳри халқаро аэропортига қўниши лозим эди.
Тасдиқланмаган маълумотларга кўра, самолёт бортида Бразилиянинг «Шапекоэнсе» футбол клуби аъзолари бўлган.
Қурбонлар ва жабрланувчилар сони ҳақида ҳозирча ҳеч қандай маълумот йўқ.
Самолёт Боливиядан Колумбияга учиб келаётган эди. Медельин мери Федерико Гутиерреснинг сўзларига кўра, самолёт ярим тунда (Тошкент вақти билан 10:00 атрофида) шаҳар яқинидаги тоғли ҳудудга қулаган.
Авиаҳалокат сабаблари маълум эмас.
FlightRadar24 маълумотларига кўра, LMI2933 борти Боливиянинг Санта-Крус-де-ла-Сьерра шаҳридан маҳаллий вақт билан 18:18 да (Тошкент вақти билан 3:18 да) ҳавога кўтарилган.
Бортдаги транспондердан олинган ахборотига кўра, самолёт Медельинга қўнишдан аввал айланаларни амалга оширган, сўнг радардан йўқолган.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)